26 Yanvar 2023 yil 187

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан 210 дона “Тропикамид” кучли таъсир этувчи дори воситасини 1500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жорий йилнинг 25 январь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Андижон шаҳрида яшовчи Б.И, Андижон туманида истиқомат қилувчи Р.Ф ва Ш.Т.лар билан биргаликда холис харидорга жами 210 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир этувчи дори воситасини 1500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.

Шунингдек, фуқаро Б.И.нинг ёнида 5,2 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech