14 Сентябр 2021 йил 248

“Андижонда Ички ишлар ходими бир фуқарони ўзидан ўзи ургани айтилмоқда” сарлавҳали видеохабар юзасидан расмий маълумот  

2021 йил 14 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “Андижонда Ички ишлар ходими бир фуқарони ўзидан ўзи ургани айтилмоқда” сарлавҳали видеохабар тарқалди.

Ҳозирда мазкур видеохабарда акс этган ҳолатлар юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда. Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан эса хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech