2 Июл 2021 йил 65

“Андижонда ИИБ ходимлари ишламайдими?” сарлавҳали видеомурожаат юзасидан

2021 йил 19 июнь куни ижтимоий тармоқларга “Андижонда ИИБ ходимлари ишламайдими?” сарлавҳали видеомурожаат жойланди. Ушбу видеомурожаатда акс этган ҳолатлар бўйича Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида, фуқаро Х.Х  Андижон шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб,  2021 йил 25 январь куни ўзига аввалдан таниш бўлган Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро К.О аслида Ш.О.нинг номида бўлган давлат рақами 60S428OA бўлган “Нексия-1” русумли автомашинани 1.500 АҚШ долларга, олдиндан 1.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бериб, қолган қисмини бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олганлигини, лекин орадан бир мунча муддат ўтганидан сўнг,  Ш.О.нинг ўзи Х.Х.ни олдига келиб, автомашина унга тегишли эканлигини, К.О.нинг мазкур автомашина масаласида ундан қарзи борлигини айтиб, автомашинани олиб кетганлигини билдирган ва мазкур ҳолат юзасидан  К.О.га нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ профилактика инспектори И.Ганиев томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилиб, 2021 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишликни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Терговга қадар текширув ҳужжатлари назорат тартибида Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилиб,  2021 йил 30 май куни жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарор бекор қилиниб, тўпланган ҳужжатлар  қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказиш учун 2021 йил 6 июнь куни Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига   юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тергов бўлими томонидан ишга алоқадор бўлган фуқаролар билан суҳбатлашилиб, улардан қўшимча тушунтириш хатлари олиниб, иш ҳужжатларига қўшилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech