27 Март 2021 йил 55

“Андижонда қўлига болта олган киши бир йигитни ўлдириш билан таҳдид қилиб ортидан югуриб юрибди” сарлавҳаси билан тарқаган видеотасвир юзасидан

2021 йил 26 март куни ижтимоий тармоқларга “Андижонда қўлига болта олган киши бир йигитни ўлдириш билан таҳдид қилиб ортидан югуриб юрибди” сарлавҳаси билан видеотасвирлар  жойланди. Ушбу видеотасвирларда акс этган ҳолатлар Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан атрофлича ўрганилди.

Тўпланган ҳужжатларга кўра, 2021 йил 24 март куни соат 17:30 ларда Андижон шаҳри, Фитрат кўчасида фуқаро М.Х  бошқа бир фуқаро М.Н билан ўзаро олди-берди масаласида жанжаллашиб, М.Х  қўлида бўлган болта билан М.Н.га нисбатан зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш мақсадида орқасидан югуриб қувганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Х.га нисбатан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech