26 Ноябр 2021 йил 194

Ижтимоий тармоқларга тарқалган “Андижондаги Эски шаҳар Дехқон бозорида катта жанжал бўлмоқда” сарлавҳали видеотасвирлар юзасидан

2021 йилнинг 26 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Андижондаги Эски шаҳар Деҳқон бозорида катта жанжал бўлмоқда” сарлавҳали видеотасвирлар тарқалди. Ушбу видеотасвирларга изоҳ сифатида бозорчи хотинлар ўртасида жанжал юзага келгани,  хотинлардан бирининг эри келиб қўлида пичоқ билан таҳдид қилгани,шунингдек, у  ички ишлар ходимларига хам пичоқ билан ташланмоқчи бўлгани айтилган ва ҳолат  ИИБ томонидан назоратга олиниши сўралган.

Мазкур видеотасвирларда акс этган ҳолатлар Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўрганилди. Маълум бўлишича,  бугун соат 17:18 ларда Андижон вилояти ИИБнинг “102” хизматига фуқаро М.М томонидан Андижон шаҳрининг Эски шаҳар ҳудуди темирчилик бозори олдида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашаётганликлари тўғрисида  мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатга асосан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ тезкор-тергов гуруҳи ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб боришган ва Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда жанжални олдини олиш чоралари кўрилган.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech