30 Март 2021 йил 58

“ТЕЗКОР ВИДЕО... АНДИЖОНДА КАТТА ИШКАЛ” сарлавҳаси билан тарқалган видеолавҳа юзасидан

2021 йил 28 март куни ижтимоий тармоқларга “ТЕЗКОР ВИДЕО... АНДИЖОНДА КАТТА ИШКАЛ” сарлавҳаси билан видеолавҳа жойланди. Ушбу видеолавҳада акс этган ҳолатлар Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, унга ойдинлик киритилди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 28 март куни соат 16:00 ларда  Хўжаобод туманида  яшовчи фуқаро М.Б.га тегишли туманнинг Хидирша МФЙ ўрамида жойлашган товуқ фермада унинг укаси М.Ж томонидан тавакакалчиликка асосланган хўроз уриштириш ўйини ташкил этилиб, бу жойда фуқаролар Р.М ҳамда  Б.С.ларининг хўроз уриштираётганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат 2021 йил 28 март куни Хўжаобод тумани ИИБ Навбатчилик қисмидан қайд этилган.

Ижтимоий тармоққа жойланган видеолавҳада бошқа фуқаролар онгида ИИБ ходимларига нисбатан носамимий муносабат уйғотиш учун видеотасвирга туширишга ҳаракат қилингани кўриниб турибди.  Аслида   ушбу ҳолат иштирокчилари ИИБ ходимларининг конуний талабларига  бўйсунмасдан, уларга қаршилик кўрсатишган.

Ушбу видеолавҳада ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатларида қонун бузилиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига ойдинлик киритиш мақсадида, ҳозирда Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Хизмат текшируви якуни бўйича қўшимча ахборот берилади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

          

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech