16 Май 2020 йил 709

Андижон тумани ИИБ жиноят қидирув ходимлари томонидан нефт маҳсулотларини талон-тарож қилиб келган уюшган гуруҳ қўлга олинди

2020 йил 13 май кунидан 14 май кунига ўтар кечаси  Андижон туманида яшовчи фуқаролар Д.Х ва бир гуруҳ шахслартуманнинг Гулистон МФЙда жойлашган “Абдурашид ҳосили” фермер хўжалиги ер майдонидан ўтган “Андижанпетро" МЧЖга қарашли нефт қувирларига махсус мослама  ўрнатишиб,  кўп миқдордаги нефт маҳсулотларини яширин равишда ўғирлаётган вақтларида Андижон тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ушланганлар.   

Иш бўйича улардан 35-дона махсус тайёрланган қопларда нефт маҳсулотлари, 30 дона бўш қоплар, темир трубага уланган махсус мослама   хамда 8 метр ҳажмдаги целлофанлар олинган.

“Андижанпетро" МЧЖ томонидан берилган маълумотга кўра,  ушбу жамиятга тегишли бўлган жами 10.500.000 сўмлик нефт маҳсулотлари талон-тарож қилинган хамда марказий қувурга шикаст етказилиб яроқсиз холга келтирилган.

Мазкур холат юзасидан 2020 йилнинг 14 май  куни юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “г” банди ва 2552-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб,   ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech