17 Июн 2022 йил 337

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Марҳамат тумани 3-сектор ҳудудидаги "Гулистон" маҳалласида сайёр қабул ўтказди

Жорий йилнинг 16 июнь куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаев Марҳамат тумани 3-сектор худудидаги иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган "Гулистон" маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда жами 32 нафар фуқаролар қабул қилиниб уларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг 5 таси соғлиқни сақлаш йўналишида даволаниш учун ордер, дам олиш оромҳгохига йўлланма бўйича, 5 таси тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун кредит олиш, 2 таси контракт пулларини тўлаб бериш, 4 таси Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини расмийлаштириш масалаларида, 5 таси жазодан муддатидан олдин озод қилиш, 5 таси моддий ёрдам, 5 таси газ баллон олиш масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 20 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 12 таси тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.

Жумладан, Марҳамат тумани "Барҳаёт" МФЙда яшовчи, 1955 йилда туғилган фуқаро Абдумуталипов Махаматтойир Вахабовичга Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги дам олиш сиҳатгохига йўлланма қилиб берилди.

3 нафар фуқаролар "Қорабоғиш" МФЙда яшовчи 1949 йилда туғилган Хамидова Дилором, "Эрши" МФЙда яшовчи 1949 йилда туғилган Маҳмудов Тожимамат, "Чилон" МФЙда яшовчи 1976 йилда туғилган Сотволдиева Гулшанойларга даволанишлари учун ордер берилди.

Бундан ташқари "Эрши" МФЙда яшовчи 1962 йилда туғилган Адхамова Мияссархон ҳамда "Йўламатол" МФЙда яшовчи 1975 йилда туғилган Омонова Марғубахонларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари шаҳсан бошқарма бошлиғи томонидан тантанали равишда топширилди.

Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди ва ижроси алоҳида назоратга олинди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech