27 Ноябр 2021 йил 280

Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ташаббуси билан “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида 500 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти ташаббуси билан вилоятлар бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлари Андижон вилояти ҳудудида давом этмоқда .

Ушбу тадбир доирасида Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактика бошқармаси ташаббуси билан  шу йилнинг 26 ноябрь куни вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган вояга етмаганлар ва мактаб ўқувчилари орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш  мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари, Республика ёшлар ишлар агентлиги ходимлари, Халқ таълим бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар  иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ички ишлар органлари ва ҳудудий ҳокимликларнинг профилактик ҳисобида турган 500 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчилар иштирок этди. Унда “Адашганлар” яъни муқаддам жиноят содир этиб ҳозирда қамоқда жазо муддаттини ўтаётган вояга етмаган болаларнинг аччиқ қисмати акс эттирилган таъсирчан видеоролик намойиш этилди.

Шунингдек, Андижон вилояти ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, патруль-пост хизмати масъул ходимлари ўзлари билан хизмат автомашиналари ва кўргазмали қуроллар билан иштирок этдилар. Мактаб ўқувчиларига  ушбу соҳавий хизматлар ва уларнинг вазифалари нималардан иборат эканлиги ҳақида атрофлича маълумотлар берилиб, кўргазмали қуроллари билан яқиндан танишдилар.

Бундан ташқари, барчани огоҳликка ундовчи кўргазмали буклетлар ҳам тарқатилди.

Мазкур тадбирдан асосий кўзланган мақсад вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш, шунингдек, уларнинг хар хил ноқонуний диний оқимларга адашиб кириб қолишдан огоҳликка чақиришлиги билан аҳамиятлидир.  

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech