7 Июл 2020 йил 106

Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Назорат лицензиялаш фаолияти ходимлари томонидан 1502 нафар ов қуролига эга шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисида”ги ЎРҚ-550-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020 йил 8 апрелдаги тегишли Фармони ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 25 июндаги тегишли кўрсатмасига асосан фуқароларга тегишли бўлган қуролларнинг сақланиши ва улардан фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш, қурол билан боғлиқ турли ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят ҳудудида “Қурол” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад фуқаролар томонидан шахсий қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ҳамда фойдаланиш тартибларига риоя этилишини текширишдир. Бундан ташқари қурол ва унинг ўқ-дориларнинг ишончли сақланишига тўсқинлик қилувчи шарт-шароитларни бартараф этиш, жиноят ва бахтсиз ҳодисаларнинг юзага келишига замин яратувчи омилларни барвақт аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган мақсадли тадбирларни ташкил этиш, аниқланган камчиликлар бўйича ўз вақтида амалий чоралар кўришдан иборатдир.

Тадбирга жами 859 нафар ички ишлар органлари ходимлари ва 16 нафар овчилик жамияти ишчи-хизматчилари ҳамда жамоатчилик вакиллари жалб қилиниб, ҳозирга қадар вилоят бўйича 1502 нафар ов қуролига эга шахслар томонидан қурол ва ўқ-дориларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилаётганлиги бўйича текширувлар ўтказилди. Улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ушбу қоидалар бўйича яна бир маротаба тушунтириш ишлари олиб борилди.  

Текширувлар давомида қуролни сақлаш ва олиб юриш қоидаларини бузган 68 нафар фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 221-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Вилоятда ўтказилаётган  тадбир давомида фуқаролар ўртасида ўзларида сақлаётган ноқонуний ўқотар қуролларини ихтиёрий равишда ИИБга топшириш тўғрисида олиб борилган профилактик-тушунтириш ишлари натижасида 2 нафар фуқаро томонидан ов қуроллари ихтиёрий равишда   ИИБга олиб келиб топширилган.

Хусусан, Мархамат тумани Шўрқишлоқ МФЙда яшовчи фуқаро Н.Ш 2020 йилнинг 07 июль куни бобоси яшаб ўтган хонадоннинг молхонасини бузаётган вақтда бир дона 1963 йилда ишлаб чиқарилган “Иж-17” русумли  ҳамда Жалақудуқ тумани Ёрқишлоқ МФЙ да яшовчи фуқаро К.М  шу  йилнинг 26 июль куни мархум отасига тегишли бўлган 1961 йилда ишлаб чикарилган «ТОЗ 54-12» русумли  ов қуролларини ўз ихтиёрлари билан ички ишлар органлари ходимларига топширишган.

Афсуски аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилаётганлигига қарамасдан  жорий йилнинг 22 июнь куни соат 11:50ларда Хўжаобод туманида   яшовчи фуқаро А.Х. га тегишли «ИЖ-58 МА» русумли ов қуролини  яшаш уйида набиралари темир сейфни очишиб  ўйнамоқчи бўлганда қурол отилиб деворга тегиб ўқ донаси орқага қайтиб фуқаро Н.А.нинг ўнг елка қисмига теккан ва туман марказий касалхонасига ёткизилган. Фуқаро Н.А га керакли тиббий ёрдан кўрсатилиб, яшаш хонадонига рухсат берилган.

Ҳозирда фуқаро  А.Х.нинг  ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 220-моддасида назарда тутилган “Ўқотар қуроллар ва дориларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиш” маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги инобатга олиниб, тўпланган ҳужжатларга асосан, Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан дастлаб суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 ФУҚАРОЛАРГА ЭСЛАТМА! Қурол сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича асосий қоидалар:

- қурол ва унинг ўқ-дорилари қурол эгасининг доимий яшаш жойида  сақланиши лозим;

- овчилик бадали ва давлат божини ўз вақтида тўлаб бориш;

- қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг амал қилиш муддатига доимий риоя қилиш талаб этилади.

 

  Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

 

 

 

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech