10 Май 2021 йил 410

Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси назоратидаги ёшлар ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили Давлат дастурида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, айниқса, Пробация бўлинмалари назорати остидаги ёшларни спортга, соғлом турмуш тарзига йўналтириш, улар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида ахлоқан тузалиш йўлига ўтишлари учун хизмат қиладиган тарбиявий-профилактик ҳамда маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси ҳамда “Ёшлар ишлари агентлиги” нинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Пробация назоратидаги ёшлар ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди. Дастлаб вилоятнинг 4 та минтақалари бўйича ўтказилган ўйинларда ғолиб топилган 4 та жамоа жорий йилнинг 8 май куни финал босқичида иштирок этиши учун Андижон шаҳридаги “Мини арена” футбол майдонига саф тортишди.  

Юқори савияда ташкил этилган учрашувлар Андижон шаҳар, Олтинкўл, Қўрғонтепа ва Марҳамат тумани жамоалари ўртасидаги ўтказилди. Финал босқич ўйинлари Олтинкўл ва Қўрғонтепа туман жамоалари ўртасидаги беллашув билан якунланди. Қизғин ва муросасиз ўйинларда 5:3 ҳисобида Олтинкўл туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳи назоратидаги ёшлар жамоаси ғолибликни қўлга киритишди.

Мусобақа иштирокчилари ҳамда ғолиб жамоаларга қимматбаҳо совғалар, кубок ва медаллар тантанали равишда топширилди.   

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech