7 Июл 2020 йил 58

Андижон вилоятининг 3-сектори ҳисобланган Андижон туманида коронавирус инфекциясига қарши курашда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Коронавирус инфекциясига қарши курашда жамиятимизнинг ҳар бир вакилининг иштироки муҳимдир. Шу мақсадда туман  ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши    ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, тарғибот ва тушунтириш ишлари   олиб борилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан фуқароларнинг ниқобсиз юрмасликлари ва уни тақиб юриш қоидалари ҳамда кўчага фақат зарурат сабабли чиқишлари талаб этилаётгани ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтириляпти.

Ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот, корхона, муассасалар ва хонадонларда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш борасида тарғибот ва тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech