29 Июл 2020 йил 666

Андижон вилоятининг Балиқчи тумани 3-сектор худудида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида хайрли ишлар давом эттирилмоқда

Бугун халқимиз яна бир оғир синовли кунларни бошдан ўтказмоқда. Вақтинчалик бу ҳолат айрим оилаларда озгина етишмовчиликларга сабаб бўлаётгани ҳам бор гап. Муҳими, бу каби ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш ишларига юртимизда ҳар қачонгидан кўра кўпроқ эътибор қаратилмоқда. 

Андижон вилоятининг Балиқчи тумани 3-сектор худудида  пандемия даврида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларни   ижтимоий ва  моддий томондан қўллаб қувватлаш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Балиқчи тумани 3-сектор худудида 15 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, ушбу маҳаллалардаги  8591 та хонадонда 13561 та оила, 51448 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Туман ҳокимияти, депутатлар, ташкилотлар ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда тўлиқ хатлов ўтказилиб, эҳтиёжманд деб топилган 392 та хонадонда 522 та оилалар рўйхатга олинди.

Ушбу  эҳтиёжманд деб топилган оилаларга 695 та озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.Шунингдек, 27 оилага ижарага ер, 44 та оилага парранда, 11 та оилага субсидия асосида иссиқхона қуриб берилди. Бундан ташқари 13 та оилага 2 донадан зотдор эчкилар тарқатилди. 67 нафар фуқаролар мавсумий, 82 нафар фуқаролар эса доимий ишга жойлаштирилди.

Жорий йилнинг 27-28 июль кунлари туман 3-сектор раҳбари томонидан худуддаги Каттабулоқ, Ўртақўрғон ва Жартепа МФЙларида яшовчи   эхтиёжманд фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва уларнинг даромадини ошириш  мақсадида ушбу оилаларнинг хар бирига 2 донадан нархи 1 500 000 сўмдан бўлган   жами 26 та  зотдор эчкилар  саховат кўмак ҳаракати доирасида бепул етказиб берилди.

Ҳозирда Балиқчи тумани 3-секторида фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва уларнинг даромадларини ошириш борасидаги   хайрли ишлар  давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech