3 Август 2020 йил 573

Андижон вилоятининг Балиқчи тумани 3-секторида эҳтиёжманд оилаларга қўшимча даромад имкони яратилмоқда

Балиқчи туманининг 3-сектор ҳудудида 15 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, ушбу маҳаллалардаги 8591 та хонадонда 13561 та оила, 51448 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Туман ҳокимияти, депутатлар, ташкилотлар ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда тўлиқ хатлов ўтказилиб, эҳтиёжманд деб топилган 392 та хонадонда 522 та оилалар рўйхатга олинган. Рўйхатга олинган оилаларни камбағалликдан чиқариш,  уларнинг таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида жорий йилнинг 1 август куни Балиқчи тумани 3-сектор худудида жойлашган Марказ, Ўртақўрғон,Серқуёш, Каттабулоқ, Кўл, Эскимарказ, Гўравон, Авесто Яккатол, Оққўрғон, Афсона, Аралхон, Олчазор, Жартепа ҳамда Матонат МФЙларида яшовчи кам таъминланган деб топилган оилаларнинг 15 нафарига 1 донадан нархи 1 500 000  сўмдан бўлган  қўйлар тарқатилди.

Эҳтиёжманд аҳолига озиқ-овқат етказиб бериш билан биргаликда, уларнинг бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад манбаларини яратиш орқали бугунги ижтимоий мураккаб вазиятдан чиқишларига кўмаклашиш  борасидаги хайрли ишлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech