18 Январ 2022 йил 1379

Андижонда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик қилиб келаётганлар аниқланди

2022 йилнинг 16 январь куни олинган тезкор маълумотга асосан ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва Андижон вилояти ИИБ ТЭҚКБ ҳамда Андижон тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари бўлган 12 нафар аёл Андижон туманида яшовчи фуқаро М.М.нинг хонадонида тўпланиб, “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик қилиб келаётганлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида ушбу аёллар ҳозирда Туркия давлатида бўлган 1972 йилда туғилган аёл М.Х.нинг кўрсатмаси асосида тез-тез бир бирларининг хонадонларида зиёфат баҳонасида йиғилишиб, М.Х.дан ижтимоий тармоқлар орқали “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти ғоялари бўйича сабоқ олиб келишаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech