22 Июн 2022 йил 392

Андижонда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситаларини сақлаган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 17 июнь куни Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2022” тадбирининг 1-босқичи давомида Андижон шаҳар кўчаларининг бирида ўзини шубҳали тутган фуқаро эркак П.Бнинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги шимининг чўнтагида 1 дона “Тропикамид” дори воситаси борлиги аниқланди. Сўнг П.Бга тегишли бўлган “Cobalt” русумли автомашинаси кўздан кечирилганда автомашина олд эшиги ички тутқичи остида оғирлиги 2,98 граммни ташкил этган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланди ва мазкур гиёҳвандлик воситалари далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech