22 Июн 2022 йил 327

Андижонда йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқарадиган омиллар ўрганилмоқда

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонида вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқарувчи асосий омиллар ва қоидабузарликларни аниқлаш ҳамда тегишли чоралар кўриш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, олиб борилаётган тадбирлар давомида йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бузган, харакатланишга халақит бераётган велосипед ва скутер ҳайдовчиларига алоҳида эътибор қаратиб уларга керакли тушунчалар берилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech