30 Ноябр 2021 йил 412

Андижон давлат университетида “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган давра суҳбати ўтказилди

2021 йил 25 ноябрь куни Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси томонидан тасдиқланган “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Андижон вилояти бўлими билан ҳамкорликда “Коррупция - ривожланишимизга тўсиқ”, “Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишда барчамиз масъулмиз” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

Университет ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори A.Hamraqulov, вилоят прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Бобуржон Бакиров, Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими етакчи юрисконсульти майор Мелиев Лочинбек Орифович ва Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими катта юрисконсульти майор Нўмонов Қодиржон Боходиржон ўғли, Андижон шаҳар Ғиштли масжид имом хатиби Ботиржон домла Тожибоев ҳамда Фуқаролик жамияти назарияси кафедраси катта ўқитувчиси Юсуфхон Жаҳонгировлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Маърузалар давомида Андижон давлат университети профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва талаба-ёшларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ва коррупцияга қарши ижтимоий-психологик иммунитетни шакллантириш, коррупцияга қарши курашиш жараёнида жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш таъкидланди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech