2 Июн 2021 йил 365

Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган профилактика инспекторларини  “шаҳар инспектори” ва “қишлоқ инспектори” моделлари асосида ўқитиш ишлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан шу йилнинг 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси 8-сон баёни 45-банди ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Бош прокуратура ва Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 10 апрель кунидаги “Ички ишлар органлари профилактика инспекторларини базавий касбий ҳамда чуқурлаштирилган тартибда ўқитишни ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан,Ўзбекистон Республикаси назорат ва ҳуқуқ-тартибот органлари тизимидаги олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, Вазирлик Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси масъул ходимлари,  Андижон вилояти ИИБ тузилма раҳбарлари ҳамда Вазирлик Малака ошириш институтининг ҳудудий филиали ҳамкорлигида жорий йилнинг  01 июнь куни  Андижон вилояти ички ишлар органлари тизимидаги профилактика инспекторларига “шаҳар инспектори” ва “қишлоқ инспектори” моделлари асосида туманлараро базавий сайёр ўқув курслари бошланди.

Ўқув курсининг мақсади – профилактика инспекторларининг базавий ҳуқуқий, касбий билимлари ва амалий кўникмаларини оширишдан иборат.

Ўқув курсида – Вазирлик Академияси, Малака ошириш институти, Миллий гвардия Жамоат хавфсизлик университети, Бош прокуратура Академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ва Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги олий мактабининг профессор-ўқитувчилари, шунингдек,  Андижон вилояти назорат ва ҳуқуқ-тартибот органлари тизимидаги тажрибали ходимлари иштирок этмоқдалар.

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва амалиёт ходимлари томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ ҳамда ўқитишнинг замонавий техник воситалари ва ўқув-кўргазмали қуролларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқув машғулотлари белгиланган тартибда ўтказилмоқда.  Профилактикка инспекторлари  “шаҳар инспектори” ҳамда “қишлоқ инспектори” моделлари бўйича 10 кунлик базавий касбий тайёргарликдан ўтказилади.

 

 Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech