31 Май 2021 йил 401

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг 3-сектори ҳисобланган Бўстон туманида “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди  

Жорий йилнинг 31 май куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаев ва Бўстон тумани сектор раҳбарлари “Обод қишлоқ” дастуридаги Сарбон МФЙга ташриф буюришиб, амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Ўрганиш давомида янги  барпо этилган МФЙ идораси ва профилактика инспекторининг хизмат хоналари ҳамда 17 нафар аёлларга янги иш ўрни яратилган тикувчилик цехи фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.

Ўрганиш давомида Сарбон МФЙ биносида маҳалла аҳоли учун кутубхона ташкил этилиши белгилаб олинди.

Бундан ташқари, Сарбон МФЙда “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар  ўрганилиб, вилоят 3-сектор раҳбари ўзининг тавсия ва кўрсатмаларини бериб ўтди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech