14 Октябр 2021 йил 479

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Хўжаобод туманида сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Рахматуллаевнинг Хўжаобод тумани, Саноатчи МФЙдаги “Замон” текстил МЧЖ биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг масалалари тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.Ишга жойлашиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортини олиш масалаларида келиб тушган барча мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб,ижроси алоҳида назоратга олинди.

Бундан ташқари, сайёр қабулдан сўнг “Замон” текстил МЧЖда амалга оширилаётган ишлар ва ишчи ходимларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech