11 Январ 2021 йил 618

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда 7 килограммдан ортиқ марихуана гиёҳвандлик моддаси аниқланди

2021 йил 08 январь куни вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи А.Д. жиноий шериги М.Ш билан биргаликда холис харидорга 30.73 грамм миқдордаги марихуана гиёҳвандлик воситасини 150.000 сўмга сотаётган вақтида ушланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида М.Ш.дан 50.000 сўм, А.Д.дан 100.000 сўм пуллар ҳамда келгусида сотиш мақсадини кўзлаб, елим идишларга қадоқланган ҳолдаги жами 7020,78 грамм миқдордаги марихуана гиёҳвандлик  моддаси холислар иштирокида баённома орқали олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Д ҳамда Ш.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, улар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech