12 Октябр 2021 йил 345

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ  ташаббуси билан “Ўқувчи-талабалар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишига қарши курашиш” тезкор-профилактик тадбири доирасида кўргазмали давра суҳбатлари ўтказилди  

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 7 октябрь кунги “Ўқувчи-талабалар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишига қарши курашиш” тезкор-профилактик тадбирларини ташкил этиш тўғрисидаги кўрсатмаси ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ бошлиғининг ташаббусига асосан барча шаҳар-туманларда кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Шунга асосан жорий йилнинг 12 октябрь куни Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти , Андижон Давлат Университети ҳамда Андижон туманида жойлашган 17-сонли умумтаълим мактабларида Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларидан иборат ишчи гуруҳи, мутасадди ташкилотлар ва диний идора вакиллари иштирокида кўргазмали давра суҳбатлари ташкил этилди.

Давра суҳбатлари давомида ўқувчи-талабаларга вилоятимиз ҳудудида ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар, гиёҳвандлик моддалари, психотроп ва кучли таъсир этувчи дори воситаларининг истеъмолига бўлган қизиқиш ва унинг савдоси билан шуғулланиш қандай салбий оқибатларга олиб келиши, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омиллари тўғрисида атрофлича тушунчалар берилди. Гиёҳвандликнинг аянчли якуни ва бунинг оқибатида ОИТС касаллигини юқтириб олиш мумкинлиги, ушбу касаллик бедаво дард эканлиги тўғрисида видеороликлар ҳам тақдим этилди. Савол-жавоб тариқасида ўтказилган давра суҳбати давомида  ёшлар яна бир бор ҳуқуқий билимларини оширдилар. Шунингдек, келгусида шу ва бошқа турдаги жиноятлар содир этилишига йўл қўймасликлари, жиноят учун жазо муқаррар эканлигини тушуниб етганликларини маълум қилдилар.

Мазкур тадбирлар давомида олий ўқув юртлари, лицей, коллеж ва мактабларда Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз”, “Гиёҳвандлик аср вабоси” шиори остида кўнгилочар-маданий тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилиши, ушбу тадбирларда вилоят маданият бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда оммавий ахборот воситалари фаол иштирок этиши белгилаб олинди.  

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech