18 Феврал 2021 йил 99

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ноқонуний  “Лотто” қимор ўйини ташкил қилинганлиги аниқланди   

2021 йил 04 январь куни соат 16:00 ларда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчилик ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида, Избоскан тумани М.Улуғбек МФЙда жойлашган икки қаватли нотурар бинонинг ер тўласида фуқаро К.Х ноқонуний “Лотто” қимор ўйинини ташкил қилганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида К.Х 18 нафар фуқаролар иштирокида 1.000 сўмдан пул тикиш йўли билан, таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ташкил этаётганлиги маълум бўлди.

Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи жалб этилиб, бино ичида бўлган 1 дона микрофон, 1 дона овоз кўтаргич, 240 дона рақамли доска, 2 дона халталарга жойлаштирилган 1 дан 90 гача бўлган 180 дона ёғочдан ясалган рақамли тошлар, 280 дона рақам белгилаш учун мўлжалланган ёғоч бўлакчалари ва даврада бўлган  12 дона 1.000 сўмлик ҳамда 1 дона 5.000 сўмлик купюрадаги пуллар далилий ашё сифатида холислар иштирокида расмийлаштирилиб  олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech