9 Июн 2021 йил 426

Андижонда одам савдосига қарши курашиш масалаларига бағишланган ўқув-семинар машғулоти ўтказилди  

Жорий йилнинг 08 июнь куни Андижон вилоятида Республика Миллий комиссиясининг тасдиқланган режа-топшириғи ва Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиянинг 2021 йил 27 апрель кунидаги 2-сон йиғилиш баёнининг ижроси юзасидан ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси масъул ходими С.Турсоатов, Республика Бош Прокуратураси масъул ходими З.Нематходжаев ва Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Республика Реабилитация Маркази директори ўринбосари А.Касимов ҳамда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича  Андижон вилояти ҳудудий комиссияси аъзолари, шунингдек, шаҳар-туман ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этдилар.

Ўқув-семинар машғулотида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февраль кунидаги Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги тизимини йўналтириш тўғрисидаги  қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан кенг қамровли тушунчалар берилди.

Семинар якунида иштирокчиларнинг фикр мулоҳаза ва таклифлари эшитилиб, соҳага оид долзарб масалалар юзасидан қатнашувчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди. 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech