24 Феврал 2021 йил 582

Андижонда ўтказилаётган жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан “Зарбдор ойлиги” доирасида  фоҳишалик ҳамда қўшмачилик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлар фаолиятига барҳам берилди  

2021 йил 22 февраль куни Андижон вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдо ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими  ҳамда Андижон шаҳар ИИОФМБ ТЭҚКБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир  ўтказилди.

Тезкор тадбир натижасида фуқаро Х.Ш Андижон шаҳридаги яшаш хонадонида 1999 йилда туғилган фуқаро Р.З.дан шахвоний йўллар билан фойдаланиш мақсадида холис мижоздан олдиндан олинган 300.000 сўм миқдордаги пуллар эвазига жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Олиб борилган терговга қадарли текширув тадбирлари давомида, Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро И.О ушбу фоҳишалик ҳамда қўшмачилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқароларга шароит яратиб берганлиги учун уларнинг жирканч даромадларидан хар ойда 100 АҚШ долларидан  пул олиб келаётганлиги  аён бўлди.

Тадбир иштирокчилари томонидан фуқаро  Х.Ш яшаб келаётган хонадон  кириб кўрилганида, ушбу манзилда 2000 йилда туғилган М.М ҳамда 2003 йилда туғилган С.М.лар фоҳишалик ҳамда қўшмачилик фаолияти билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech