18 Июн 2022 йил 309

Асакада спортнинг бел олиш тури бўйича вилоят мусобақаси бўлиб ўтди

Асака туманида ёшлар ўртасида спортнинг "Бел олиш" тури бўйича "вилоят ҳокими кубоги" учун мусобақалар ўтказилди. Мазкур мусобақаларда вилоятимиздаги барча туманлардан спортга қизиқувчи ёшлар иштирок этди.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Асака, 2-ўрин Олтинку‌л ҳамда 3-ўрин Шаҳрихон туманидан келган ёшлар эгалладилар.

Мусобақалар якунида ғолиблар тумани ИИБ Бошлиғи С.Умаров томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech