2 Июн 2021 йил 498

Байрам муносабати билан Андижон вилояти ИИБ ходимларининг фарзандларига спектакл намойиш этилди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Андижон вилояти ИИБ қошидаги 15-сонли “Пахтаой” мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган ички ишлар ходимларининг фарзандларига вилоят қўғирчоқ театрида “Жасурбекнинг ҳийласи” номли спектакл намойиш этилди.

Андижон вилояти ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан ташкил этилган ушбу томоша болажонларга бир олам қувонч улашди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech