17 Май 2022 йил 394

ИИВ Андижон академик лицейида “Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари!” шиори остида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

2022 йил 17 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Андижон академик лицейида «Ватан» хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Садиков Ботир Гафурович бошчилигида ИИВ фахрийлари билан “Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари!” шиори остида уч авлод учрашуви ўтказилди.

Ўтказилган маънавий-маърифий тадбирни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник А.Т.Рахманов кириш сўзи билан очиб, халқимиз учун муқаддас ва бебаҳо бўлган тинчлик-осойишталикни таъминлашда кўпни кўрган инсонлар, кекса авлод вакилларининг устозларча маслаҳат ва йўл-йўриқлари ғоят қимматли эканлиги, нафақада бўлишига қарамасдан, юртимизда қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ўтказилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда ёш авлодни ватанга муҳаббат, хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялашдек масъулиятли вазифаларни бажаришда ғамхўр устоз ва тажрибали мураббий сифатида камарбаста бўлиб келаётган барча фахрийларга миннатдорчилик билдирди.

Ўзаро ишонч ва самимийлик асосида бўлиб ўтган  учрашув давомида «Ватан» хайрия жамоат фонди раиси Б.Садиков, истеъфодаги полковниклар A.A.Шелко, В.Ф.Головинлар ёш ходим ва ўқувчиларга ўзларининг насиҳатлари, ўгитларини бериб, келгусида хизмат фаолиятларида доимо камарбаста бўлишини, барча фахрийларни бой амалий ва ҳаётий тажрибасидан ёш ходимлар ўзларининг хизмат фаолиятида фойдаланиши лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида «Ватан» хайрия жамоат фонди томонидан тақдирланган фахрийларга эсдалик кўкрак нишонлари топширилди. Шундан сўнг, ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчилари томонидан тайёрланган шеърий чиқишлар, гўзал рақслар ва куйлар гулдастаси намойиши барча тадбир иштирокчилари ва фахрийларга юқори кайфият бахшида этди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech