17 Июн 2022 йил 254

“Интизом ойлиги” доирасида Андижон вилояти ИИБда хизмат олиб бораётган аёл ходималар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Интизом ойлиги” доирасида Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасида хизмат қилаётган шаҳодатланган ва ишчи-хизматчи ходималар билан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоят тиббиёт бўлими шифокори Н.Тиллаева, психолог шифокор О.Ахмадалиевалар ходималар ва ишчи-хизматчилар иштирокида давра суҳбати ва психологик тренинг ўтказилди. Учрашув давомида шифокор Н.Ишанханова аёллар билан боғлиқ касалликларни эрта олдини олиш бўйича маъруза қилди.

Шу билан бирга Ички ишлар бошқармасига қарашли “Пахтаой” МТТ ишчи-хизматчи ходималари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилиши ҳамда иш шароитларини ўрганиш юзасидан учрашувлар ташкил этилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech