27 Июл 2020 йил 178

Карантин вақтида ўз манфаатлари йўлида "Яшил йўлак" руҳсатномасини пулга сотган шахслар ушланди

2020 йил 23 июль куни соат 10:00ларда ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Андижон вилояти бўйича бўлими ва вилоят ИИБ ЖҚБ КваИЖҚКБ ходимлари билан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, фуқаролар Я.А, М.Б ва Қ.М.лар ўзаро тил бириктиришиб, фуқаро М.Ж.га жами 1.200.000 сўм пуллар эвазига, "Spark" русумли автомашинасига карантин вақтида республика бўйлаб эркин ҳаракатланиши учун "Яшил йўлак" руҳсатномасини фуқаро Ж.А ҳамда "Яшил йўлак" дастури бўйича штаб аъзоси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Андижон Қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассиси лавозимида ишлаган П.Хлар орқали олиб беришни ваъда қилишиб, Олтинкўл тумани ҳудудида Ж.М.дан жами 1.200.000 сўм пулларини олаётган вақтида ушланганлар.

Терговга қадар текшириш давомида, карантин вақтида ўз манфаатлари йўлида "Яшил йўлак" руҳсатномасини пулга сотиш билан шуғуланган Ж.А ва П.Хлар томонидан 10 дан ортиқ фуқароларга, ҳар биридан 250.000-300.000 сўм пуллар олишиб, тегишли хужжатларсиз "Яшил йўлак" руҳсатномаларини тайёрлаб берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича, Анджон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда фуқароларнинг фирибгарлар тузоғига алданиб қолмасликларини ва карантин қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз!

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech