7 Октябр 2020 йил 772

Пахтаобод тумани ИИБ кўмаги билан маҳаллаларда шағаллаш ишлари давом этмоқда

Пахтаобод туманида жойлашган Қорашох, Сой, Эскиқўрғон, Саноат МФЙларининг бир қатор кўчаларида шағаллаш ишлари давом этмоқда. Бунинг учун туман ИИБ ходимлари томонидан барча зарурий техникалар жалб қилиниб, автотранспорт воситаларининг йўллардаги ҳавфсизлиги таъминланмоқда.

Ҳозирга қадар Қорашох МФЙнинг Семург кўчасида 300 метр, Сой МФЙнинг Обжувоз, Пошшом боғи кўчаларида 600 метр, Эскиқўрғон МФЙнинг Миллий тикланиш, Синфдош кўчаларида 700 метр, Саноат МФЙда эса 500 метр кўчалар шағалланиб, бугунга қадар  умумий 2,1 км.масофага шағал ётқизилди.  Жами бажарилиши лозим бўлган шағал ётқизиш ишлари 8,8 км.ни ташкил этади. Бу борадаги ишлар айни кунларда давом этмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech