6 Октябр 2020 йил 548

Пахтаобод тумани сектор раҳбарлари томонидан бозорларда нарх-навонинг сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

Пандемия даврида аҳолини арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъмилаш куннинг асосий вазифаларидан бирига айланди. Айниқса гўшт ва парранда маҳсулотлари нарҳининг сунъий оширилишига йўл қўймаслик, бу борада юзага келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиб бориш муҳим масалалар қаторига киритилган.

Шу боис, Пахтаобод тумани сектор раҳбарлари Марказий Деҳқон бозорида парранда ва парранда маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдосини ташкил этиш учун махсус расталардаги нарҳ-наво билан яқиндан танишдилар. Ўрганишлар натижасида бу ерда туҳум 800 сўм, парранда гўшти 16 минг сўм ва мол гўшти 48 минг сўмдан сотилаётгани маълум бўлди. Мутасаддиларга бозорда нарх-навонинг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик ва уни олдини олиш  бўйича керакли кўрсатмалар берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech