9 Июл 2020 йил 683

Қўрғонтепа туманида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда

Қўрғонтепа туманида хотин-қизлар масалаларига алоҳида эътибор қаратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан  қатор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.Хусусан, туман ИИБнинг  хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими  масъуллари  томонидан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда. 

Мисол учун  туманнинг Дардоқ қишлоғида олиб борилган профилактик ишлар натижасида ушбу худуддаги 10 нафардан ортиқ хотин-қизларнинг доимий бандлиги таъминланган. Яна 8  та оиладаги келишмовчиликлар юзасидан ҳал этиш ишлари олиб борилган ва уларнинг 5 тасини яраштиришга эришилган. 6 нафар ахлоқ тузатиш ишларини ўташи белгиланган фуқаролар билан ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилмоқда.  Шунингдек, бир нафар шахснинг  якка-ёлғизлиги инобатга олиниб, унинг яшаш хонадони маҳалла фаоллари ҳамкорлигида таъмирдан чиқариб берилди ҳамда 2 сотихли иссиқхона қуриб битказилиб, фуқаронинг ихтиёрига топширилди.

Бундан ташқари масъуллар томонидан хотин-қизлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш масалаларида муҳим чора-тадбирлар белгилаб олиниб, амалий ишлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech