16 Феврал 2021 йил 693

“Рекс” лақабли хизмат ити ёрдамида ўғирлик жинояти фош этилди

Жорий йилнинг 30 январь куни соат 21:00 ларда Андижон шаҳрида яшовчи Х.Ф.нинг яшаш хонадони ётоқхонасидан 14.500.000 сўм пул, 5100 АҚШ доллари ва 56.000.000 сўмлик турли хилдаги тилла-тақинчоқлар номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилган.

Ушбу ҳолат бўйича Андижон вилояти ИИБ тергов-тезкор гуруҳи таркибида воқеа жойига етиб келган ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими инструктор кинологи сафдор С.Убайдуллаев ўзининг из-қидирув йўналиши бўйича тайёрлаган “Рекс” лақабли хизмат ити билан воқеа жойида “Шахсни танлаш” ҳаракати орқали ушбу ўғирликни содир этган шахсни аниқлаган. У Андижон туманида  яшовчи фуқаро Х.Ў бўлиб чиқди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 02 февраль куни Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда, барча фуқароларимиздан ўз мол-мулкларини асраб авайлашда ҳушёрликни йўқотмасликларини сўраб қоламиз.   

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech