17 Май 2022 йил 340

Шаҳрихон тумани ИИБ ходимлари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда Шаҳрихон тумани ИИБ бошлиғи подполковник А.Исламов ўз сўзи билан учрашувни очиб берди. Хизмат интизоми, қонунчилик ҳолатлари бузилишига йўл қўймаслик, ички ишлар ходими деган шарафли касбга садоқат билан хизмат қилиш ва фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш ҳақида гапириб ўтди.

Учрашув давомида оилавий муаммо ёки қандайдир камчилиги бор ходимнинг кундалик иши ҳам яхши юришмаслиги тўғрисида сўз борди. Шундан келиб чиқиб раҳбарлар ва ходимларнинг ота-оналари билан доимо ҳамкорликда ишни кучайтириш борасида фикр алмашдилар.

Учрашув якунида шахсий таркиб ўртасида намунали хизмати билан ходимларга ўрнак бўлиб келаётган ходимлар ва уларнинг ота-оналарига фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари берилди.

Шунингдек, айрим ходимларга навбатдаги унвонлар ҳам тантанали равишда топширилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech