18 Май 2022 йил 279

Улуғнор тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан «Қорадори-2022» тадбири давомида 23 туп «наша» ўсимлигини етиштираётган шахс аниқланди

2022 йил 12 май куни соат 17:30ларда Улуғнор тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2022» тадбири давомида Улуғнор туманида истиқомат қилувчи А.Ж.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганида томорқасида 23 туп «наша» ўсимлигини экиб парвариш қилиб келаётганлиги ва бундан ташқари экинлар орасида оғирлиги 50,5 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Улуғнор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech