4 Июн 2021 йил 488

Ватан тақдири менинг тақдиримда” шиори остида семинар-тренинг бўлиб ўтди  

Жорий йилнинг 2 июнь куни Андижон давлат университетида “Ватан тақдири менинг тақдиримда” шиори остида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тадбирда университет талабалари ва Андижон вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси Ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори катта лейтенант М.З.Ахмедов ҳам ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, унинг келиб чиқиш сабаблари, бартараф этиш бўйича инновацион ёндашилган усул ва таклифларни ўз ичига олган ўзининг “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзуси билан иштирок этди.

Инсон ҳаёти учун қон қанчалар муҳим бўлса, миллат яшаши, келажак равнақ топиши учун ёшлар шунчалар муҳимдир. Улар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарлик тушунчалари бўйича профилактик ишларни кенг қамровли ташкил этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, онгу шуурига Ватанга бўлган муҳаббат, миллий мафкурамизни, қадриятларимизни сингдириб бориш, шунингдек, мустақил фикрли шахс этиб тарбиялаш, айниқса, аҳолисининг катта қисмини ёшлар ташкил этадиган Ўзбекистон учун ҳаёт-мамот масаласидир. Зеро, бугунги мавзуси орқали ички ишлар органлари ёш ходими ҳам шу мақсадда айнан “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзусини танлади ва ўз изланишларини барча ёшлар ўртасида кенг муҳокама қилдилар.  

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech