19 Май 2020 йил 830

Хўжаобод тумани ИИБ ходимларининг сай-ҳаракатлари натижасида бир гуруҳ босқинчилар қўлга олинди

Хўжаобод туман ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, 2020 йил 17 май кунидан 18 май кунига ўтар кечаси  туманнинг Ипакчи МФЙда яшовчи фуқаро Д.Г.нинг яшаш уйида тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида 3 нафар номаълум шахс хўжалик пичоғи билан қуролланиб,  юзларига ниқоб тақиб олган холда хонадон эгаси Д.Г.дан босқинчилик йўли билан пул талаб қилиш мақсадида хонадонга девор ошиш йўли орқали киришган вақтларида пистирмада турган ИИБ ходимлари томонидан ушландилар.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида улар Булоқбоши туманида яшовчи фуқаролар Х.Н, Б.Ж, И.А.лар бўлиб чиқди. Улардан 3 дона хўжалик пичоғи, 3 дона ниқоблар ҳамда бошқа буюмлар далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддасининг 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, юқоридаги шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланганлар. Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech